Венгер: Марадона мусаввир эди, Месси эса унинг соясида яшаяпти

"Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи - айни пайтда ФИФА ходими бўлиб ишлаётган Арсен Венгер аргентиналик афсона Диего Марадона ҳақида гапириб ўтди.

"Марадонада қандайдир сеҳрли нарса бор эди. У ўзи кашф этган дунёсининг мусаввири ва даҳоси бўлган. Ҳаммамиз пинҳона унга ўхшашни истардик.

Шуниси ғалатики, ҳозир дунёнинг энг кучлиси футболчиси бор Аргентина термаси Жаҳон чемпиони бўла омаяпти. Менимча, Лионель Месси биладики, у Марадонанинг соясида яшаяпти.

Унинг характери Марадонаникига тескари. У одамови ва кам гапиради.

Месси клуб даражасида Диегодан кўп нарса ютган, аммо мутлоқ обрўга эга бўлиши учун Аргентина ЖЧ ғолиби бўлиши керак", - дейди Венгер.

Ўқилган: 2215
Арсен Венгер Диего Марадона Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича