Мартинес Бельгия терма жамоаси билан ЖЧ-2022 якунига қадар шартномасини узайтиради

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес жамоа билан 2022 йилнинг якунига қадар фаолият юритади.

46 ёшли мутахассис мамлакат футбол федерацияси билан ЖЧ-2022 мусобақасининг якунига қадар мўлжалланган шартнома борасида келишиб олди.

Яқин вақт ичида келишув расман тасдиқланади.

Мартинес Бельгия терма жамоаси билан 2016 йилдан буён ишламоқда. ЖЧ-2018 Бельгия терма жамоаси билан бронза медалларини қўлга киритди.

Ўқилган: 413
Бельгия терма жамоаси ЖЧ-2022 Роберто Мартинес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича