
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью Испания чемпионатида ишлаган 2011/12 йилги мавсумни эслаб ўтди.
Хабарингиз бор, ўшанда португалиялик мутахассис "Қироллик клуб"ни бошқарганди ва унинг жамоаси 100 очко тўплаб (121 та гол уриб) "Барселона"дан ўзиб кетганди.
"Биз мавжуд имкониятларимиздан ажойиб фойдаланиб "Барселона"нинг якка ҳокимлигига чек қўйгандик ўшанда. Рақиб дарвозаси ёнига тўпни мисоли ўқ каби олиб келардик.
Майдондаги боғламларимизни ("связка") амалда узиб бўлмасди", - дейди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, 2011/12 мавсумгача Пепа Гвардиоланинг жамоаси кетма-кет уч маротаба Ла Лига чемпиони бўлган.