Франция спорт вазири клубларнинг норозилиги ҳақида: Судга мурожаат қилишсин

Франция спорт вазири Роксана Марасняню миллий чемпионатнинг муддатидан олдин якунлангани борасидаги бир неча клубларнинг норозилиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

Мусобақа жадвалидаги ўринларнинг тақсимланиши борасида "Лион", "Тулуза" ва "Амьен" клублари шикоят қилишлари мумкин.

"Агар улар судга мурожаат қилишни истаса, мурожаат қилишсин. Бундай вазиятда розилар ва норозилар бўлади.

Барчани ҳамжиҳатликка ва маъсулиятли бўлишга чақираман. Барча бадавлат одамларни айб қидирмасликка чақираман. Биз жамиятнинг бошқа қатлами ҳақида ўйлашимиз керак. Ҳар бир одам йўқотишларни қабул қила олиши лозим", - дейди Марасиняню.

Ўқилган: 1496
Коронавирус Ренн Тулуза Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича