France Football Франция чемпионатининг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди

Франциянинг France Football нашри муддатидан олдин якунланган Лига 1 2019/20 мавсумининг энг яхши футболчилардан тузиб чиқилган рамзий терма жамоасини тақдим этди.

Терма жамоа мавсум якунига кўра нашр қўйган ўртача бахога асосланиб тузиб чиқилган. France Football нашри ўйин якунига кўра, майдонда 45 дақиқадан кўпроқ ўйнаган ҳар бир футболчига бахо бериб боради.

Жамоа таркибидан "ПСЖ" клубининг 5 та ўйинчиси ўрин олган, 3 таси "Ренн", иккитаси "Реймс" ва биттаси "Монако" ўйинчиси ҳисобланади.

France Football талқинига кўра, Лига 1 нинг йил жамоаси:

Дарвозабон
: Предраг Райкович («Реймс», ўртача бахо – 5,96)

Ҳимоячилар: Амари Траоре («Ренн», 5,41), Тиаго Силва («ПСЖ», 5,75), Юнис Абдельхамид («Реймс», 5,64), Фету Мауасса («Ренн», 5,59).

Ярим ҳимоячилар: Марко Верратти («ПСЖ», 6), Эдуардо Камавинга («Ренн», 6,13), Анхель Ди Мария («ПСЖ», 6,17).

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе («ПСЖ», 6,35), Неймар («ПСЖ», 6,07), Виссам Бен-Йеддер («Монако», 5,84).

Ўқилган: 598
Килиан Мбаппе Монако Неймар ПСЖ Ренн Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича