Франция кубоги ва лига кубоги ўйинлари барибир ўтказилиши мумкин

Франция профессионал лигаси бош директори (LFP) Дидье Квилло мамлакат кубоклари финал ўйинлари мавсум якунланганига қарамай ўтказилиши мумкин, деб таъкидлади.

"Агар ҳукумат бизга август ойида мухлисларсиз ўйнашга рухсат берса, биз август ойининг бошида кубоклар финалини ўтказиш имкониятини кўриб чиқамиз.

Агар финаллар ўтказилса, ғолиб "ПСЖ" клуби бўлмаса Европа лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Агар "ПСЖ" клуби Франция кубогида ғолиб бўлса, Европа лигасида ўйнаш ҳуқуқини бешинчи ўринни эгаллаган жамоа қўлга киритади. Агар "ПСЖ" лига кубогида ютишни истаса, Европа лигасида олтинчи поғонани қайд этган жамоа ўйнайди", - дейди Квилло.

Франция кубогида "ПСЖ" клуби "Сент-Этьен" билан ўйнаши керак, Лига кубоги финалида эса - "Лион" га қарши тўп суради. Лига 1 да бешинчи ўринни "Ницца" клуби, олтинчи ўринни эса – "Реймс" эгаллаган.

Ўқилган: 475
Коронавирус Франция Кубоги Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича