"Манчестер Юнайтед" Погбани сотиб, ўрнига Ван де Бекни олиб келади

"Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек Англияга кетиши ва "Манчестер Юнайтед" аъзосига айланиши мумкин.

Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар тарқатди.

"Қизил иблислар" бирибир Поль Погбани сотиб юборадиган кўринишади. Унинг ўрнини Амстердам жамоасининг 22 ёшли футболчиси билан тўлдиришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ван де Бек ушбу мавсумда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 11 та голлик узатмани амалга оширган.

Трансфер нархи 44 млн евро дея баҳоланмоқда.

Ўқилган: 2596
Аякс Донни ван де Бек Манчестер Юнайтед Поль Погба Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича