Франция мавсумни муддатидан олдин якунлади ва "ПСЖ" клубини чемпион деб тан олинди

Франция чемпионатининг муддатидан олдин якунлангани туфайли "ПЧЖ" клуби чемпион деб тан олинди, деб маълумот бермоқда L’Equipe нашри бош муҳаррири Жоэль Доменигетти.

"Чемпионатлар якунланди. Жадвалдаги жойлар қайд этилди. "ПСЖ" – Лига 1 чемпиони", - дейилган журналист твиттер саҳифасида.

Парижликлардан ташқари Европа чемпионлар лигасида "Марсель" ва "Ренн" клублари ўйнайди. Европа лигасига эса йўлланмани "Лилль", "Реймс" ва "Ницца" клублари қўлга киритишади.

Юқори дивизиондан "Амьен" ва "Тулуза" чиқиб кетса, Лига 2 дан "Лорьян" ва "Ланс" Лига 1 га кўтарилади.

Коронавирус туфайли тўхтатилган вақтда парижликлар мусобақа пешқадами бўлиб турган эди ва энг яқин таъқибчиси "Марсель" дан 12 очкога ошиб кетган.

Ўқилган: 574
Коронавирус ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича