"Барселона" клуби "Интер" билан ҳужумчи Лаутаро Мартинеснинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Каталонияликлар аргентиналик футболчининг шартномасида қайд этилган 111 млн еврони тўламоқчи эмас, Милан клуби Лаутаро учун 90 млн евро, Артуро Видаль ва ҳужумчи Антуан Гризманни бир мавсумга ижарага беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақида Sport Mediaset нашри маълумот бермоқда.
Албатта "Барселона" клуби бу шартларга кўнмайди. Шу билан бирга Лаутаронинг 111 млн евро товон пули июнь ойининг ўрталарига қадар амал қилади.
"Интер" клуби Лаутаро учун "Барселона"дан нима исташини маълум қилди
Ўқилган: 2361