Макрон ва Франция спорт вазири топ-5 лигаларни муддатидан олдин мавсумни якунлашга ундамоқда

Франция президенти Эммануэль Макрон Франция чемпионати каби бошқа Европа чемпионатларида ушбу мавсум ўйинлари тикланмаслигини истайди, деб маълумот бермоқда La Parisien нашри.

Макрон ушбу қарорга ҳеч бўлмаганда топ-5 лига: Англия, Испания, Италия ва Германия чемпионатлари ҳам қўшилишига умид қилмоқда.

Шунга кўра, Франция спорт вазири Роксана Марасиняню Европанинг бошқа давлатларидаги ҳамкасблари билан икки томонлама музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Улар аллақачон Италия ва Германия вазирлари билан суҳбатлашишди ва энди Испания вазири билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Бошқа манбаларнинг айтишича, Макроннинг ўзи шахсан бошқа давлат ҳукуматларини мавсумни муддатидан олдин якунлаш керак деган фикрни сингдирмоқчи бўлган, бироқ президент маъмурияти ушбу маълумотни рад этган.

Ўқилган: 514
Европа миллий чемпионатлари Коронавирус Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича