"Ньюкасл"нинг янги хужайинлари Маурисио Почеттинога йилига 20 млн евродан кўпроқ маош таклиф қилишди

Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино "Ньюкасл Юнайтед" жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши мумкин.

48 ёшли Почеттинога йилига £ 19 млн (€ 21,7 млн) лик шартнома таклиф қилишмоқда.

Бу ҳақида Sky Sports нашри хабар тарқатди.

Айни пайтда клуб хўжайини миллиардер Майк Эшли ҳисобланади. У жамоани 300 млн фунт стерлинг нархга Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмонга сотишга қарор қилган.

Ушбу келишув амалга ошиши учун АПЛ раҳбарлари клубни сотилишига розилик беришлари керак.

Ўқилган: 874
Маурисио Почеттино Ньюкасл

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича