Эмери: Агар Неймарни тўғри тушинишса, у дунёнинг энг кучли футболчиси бўлади

"Пари Сен-Жермен" клуби бош мураббийи Унаи Эмери ҳужумчи Неймар ҳақида гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мутахассис бразилиялик юлдуз билан 2017/2018 мавсумда бирга ишлаганди.

"Унинг қалби кенг. Одамлар уни тушинишга ҳаракат қилиш керак. Неймар - суперюлдуз, бу унинг ҳаёт тарзи. Шундай бўлишига қарамасдан, у билан гаплашсангиз қанчалик содда ва кўнгли кенг эканлигини кўрасиз.

У билан бирга ишлаганимдан бахтиёрман. Машғулотлардаги хатти-ҳаракатлари ҳам одамни лол қолдирарди. Агар уни тўғри тушуна олишса, шубҳасиз энг кучли футболчига айланади.

Яқин беш йил ичида ниҳоят у олий мақомга эришади", - дейди AS нашри Эмери сўзларини келтириб.

*****

Ҳамкорларимиздан:

Ҳозир олтин қадрлими ёки бошқа валюта? Буни ўзи билиб кўринг!

Ўқилган: 2060
Неймар ПСЖ Унаи Эмери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича