"Манчестер Сити" эгалари Франция клубини сотиб олишмоқчи

Франция дивизионида тўп сурувчи "Нанси" клуби президенти Жак Руссело клубни коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз оқибатида City Football Group ширкатига сотиш борасида гапириб ўтди.

"Мен ҳавотирдаман. Келишув 31 март санасига белгиланган эди, бироқ биз 16 март кунидан бошлаб карантиндамиз ва музокаралар тўхтатилган. Бу дегани уларни тугади дегани эмас. Бу ҳикоя якунланмади.

Мен клубни молиялаш борасида пул қидиришда давом этаман", - дейди Руссело.

City Football Group ўз навбатида Франция клубини сотиб олиш нияти борлигини тасдиқлади.

"Биз ҳали ҳам "Нанси" клубини сотиб олмоқчимиз. Бизни глобал инқироз кутмоқда. Бугунги кунда биз бошқара олмайдиган нарсалар бўлмоқда, аммо бизнинг режалар ўзгаргани йўқ", - дейди холдинг вакили.

L’Equipe нашри маълумотига кўра, келишув 14 млн еврога бахоланмоқда.

Ўқилган: 1026
Манчестер Сити Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича