Россия Премьер-лигаси қачон бошланиши мумкинлиги маълум бўлди

Россия премьер-лигаси клуб билан ўтказган йиғилишдан кейин мавсумни якунлаш борасида бир нечта йўл борлиги борасида баёнот билан чиқиш қилди.

3 август куни еврокубокларда кейинги мавсум иштирок этадиган клублар рўйхатини тақдим этиш учун УЕФА барча лигаларга мавсумни 2 августгача якунлашни маслаҳат берган эди. Россия премьер-лигаси клублари учун еврокубокларнинг саралашидан бошланади. Саралаш ўйинлари 11-13 авгутс кунлари старт олади.

Тақвим бўйича бир нечта йўллар кўриб чиқилмоқда. Биринчи йўлга кўра, чемпионат 21 июнь куни старт олади. Биринчи икки турда футболчиларга тушадиган юкламага кўникиш учун бир ҳафтада битта ўйин бўлади. Кейин беш тур ҳафта орасида, охиргиси яна ҳафталик тизимда ўтади.

Иккинчи йўлда мавсумнинг 28 июнь кунида ҳафталик тизимда қолган етти тур ҳафта орасида бўлади.

Россия премьер-лигаси ва Россия футбол қўмитаси футболчиларга тайёргарлик кўриш учун маслаҳатларни тузиб чиқмоқда.

Ўқилган: 4859
Европа Лигаси Европа Чемпионлар лигаси Россия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича