Бешта алмаштирув қоидаси кейинги мавсумдан кучга кириши мумкин

ФИФА коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган жорий мавсум яна тикланса жамоаларга бештадан футболчи алмаштиришга рухсат бериши мумкин.

Агар мусобақа мавсум камсимал даражада қисқа муддатда ўтказиш керак бўладиган бўлса, бу футболчиларга қўшимча юкламалар ва жароҳатлардан бироз бўлса ҳам қочишга имкон беради.

Жамоалар ўйин давомида алмаштириш имкониятини тезда амалга ошириш учун 3 тадан жой тақдим этилади. Танаффус пайтида ҳам футболчиларни алмаштириш мумкин бўлади.

ФИФАнинг таклифини футбол қоидаларини йўлга қўювчи Халқаро футбол ассоциацияси (IFAB) томонида тасдиқлаши керак.

Бундан ташқари, агар қоидаларга ўзгартиши тасдиқланса кейинги мавсумдан кучга кириши мумкин. Жумладан 2021 йилга сурилган Евро-2020 мусобақасида ҳам битта ўйинда 5 тадан футболчи алмаштириш мумкин бўлади.

Ўқилган: 1684
ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича