“Машъал” клуби тарихидаги барча мураббий ва раҳбарлар рўйхати

“Машъал” клуби ташкил этилгандан буён кўплаб футбол мутахасислари клубимизда фаолият олиб борди. Сизларга клубимиз тарихидаги раҳбарлар рўйхатини тақдим этамиз.

1984 йилда ташкил этилган клубни Баҳром Вафоев бошчилигидаги раҳбарлар бошлаб берди.

Клубимизни бошқариб борган раҳбарлар рўйҳатини тақдим этамиз.

1984–1986 йилларда Виктор Первушин бошчилигида жамоа футболда иштирокини бошлади. Ушбу йилларда Первушин ҳам жамоа раҳбари, ҳам бош мураббий сифатида иш олиб борди.
1986 йилда жамоани Надярий Леонид Никитович қабул қилиб олди. Ушбу мутаххасис ҳам жамоада ҳам раҳбар, ҳам бош мураббий сифатида фаолият олиб борди.
1988 йилда жамоани Сергей Кабаков олди ва икки йил давомида жамоа бошлиғи ва жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борди.
1990 йилда “Машъал”ни Владислав Хан бир йил давомида бош мураббий ва жамоа бошлиғи сифатида бошқариб борди.
1991 йилдан бошлаб эса жамоада бош мураббий ва ва жамоа бошлиғида икки киши фаолият олиб борди.

Жамоа раҳбарлигида мустақилликдан сўнг Борис Серостанов ишни бошлаган бўлса, Владислав Хан бош мураббий сифатида ишга киришди.
1994–1997 йилгача клубда Норқул Даминов жамоа бошлиғи сифатида ишни олиб борган.

1997 йилда жамоани Абдураҳмон Юмангулов қабул қилиб олиб уч йил давомида жамоа бошлиғи сифатида иш олиб борди. Юмангулов жамоа билан 2000 йилгача бўлди ва шундан сўнг жамоа раҳбарлигига Баҳром Байжанович Давлатов келди.

2000–2009 йилда Давлатов жамоада раҳбар сифатида иш олиб борди.
2010 йилда жамоани Аладинов Энвер Фахриевич бошқариб борди.
2011 йилда клуб раҳбарлигига Аралов Абдужалил Акмалович келди ва ушбу йилда раҳбар сифатида фаолият олиб борди.
2012 йил бошидан буён жамоани Қурбонов Илҳом Абдуғаниевич қабул қилиб айни вақтгача клубда жамоа раҳбари сифатида фаолият олиб бормоқда.

Юқорида айтиб ўтилганидек 1991 йилдан бошлаб жамоада раҳбар ва бош мураббийликда икки киши фаолият олиб борган.

1993-1994 йилларда клуб бош мураббийи сифатида Валдислав Хан ишни олиб борди.
1995 йилдан бошлаб бош мураббийликни Валерей Лёткин олиб борди.
1997 йилдан 1999 йилгача мураббийликда Юмангулов иш олиб борган бўлса,
2000 йилда жамоа раҳбари ва бош мураббий сифатида энди Баҳром Давлатов ишлаб келди.
2002 йилда жамоани Бахтиёр Бобоев бош мураббий сифатида бошқариб борди.
2004 йилда жамоада бош мураббий сифатида Павленко ишни бошлади.
2005 йилда эса Виктор Жалилов жамоада муваффақият билан иш олиб борди.
2006 йилда Жалилов ва Қосимов биргаликда жамоани бош мураббийи сифатида ишга киришди.
2007 йилда жамоани бош мураббийи сифатида Виктор Кумиков бошчилигидаги тажрибали мутаххасислар бошқарди. Кумиков жамоада 2009 йилгача фаолият олиб борди.
2009 йилдан 2012 йилгача клубда Александр Фомичев бош мураббий сифатида иш олиб борди.
2013 йилдан 2019 йилгача клубда Александр Хомяков бош мураббий сифатида иш олиб борди.
2019 йилдан 2020 йилгача клубда Арсор Алиқулов  бош мураббий сифатида иш олиб борди.

2020 йилдан бошлаб Дилявер Ваниев айни кунгача катта мураббийи сифатида   ишлаб келмоқда.

1991 йилдан жамоа номи «Машъал» деб юритила бошлаган.

1992 йилдан «Машъал» футбол клуби Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этишни бошлаган. 1992 йилги биринчи лигада жамоа 6 ўринни эгаллган. Уша жамоа таркибида қуйидаги футболчилар бўлишган:

О.Қаҳҳоров,
Ф.Гасанов,
Ш.Рўзиев,
К.Смирнов,
Т.Шаймарданов,
З.Тўрақулов,
С.Хайдаров,
Р.Ғаниев,
Т.Раҳмонов,
К.Ёмғиров,
А.Бейнарович,
З.Газиев,
О.Банин,
И.Қудратов,
А.Юмангулов,
В.Надъярный,
Б.Курбонов,
А.Хўжақулов,
П.Зотов.

"Машъал" телеграм канали

Ўқилган: 1688
Машъал

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича