Виллиан "Арсенал"га ўтишга яқин турибди

"Челси" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Виллиан мавсум ниҳоясида Лондоннинг "Арсенал" жамоаси аъзосига айланиши мумкин.

ESPN нашрининг хабарига кўра, 31 ёшли бразилиялик футболчи учун курашда етакчи сифатида "Арсенал" қайд этилмоқда.

Бунинг бир нечата сабаблари бор. Масалан, Виллиан бошқа шаҳарга кўчиб овора бўлмайди. Бундан ташқари, борадиган жамоасида ватандошлари Давид Луиз ва Габриэл Мартинеллилар тўп суришади.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг амалдаги шартномаси 2020 йилнинг июнигача давом этади ва у билан "Рома" ҳамда "Ньюкасл" жамоалари қизиқиб турибди.

Ўқилган: 1021
Арсенал Виллиан Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича