"Барселона" клуби ҳали ҳам "Аякс" дарвозабони билан қизиқмоқда

"Аякс" дарвозабони Андре Онана билан "Барселона" клуби ҳали ҳам қизиқмоқда.

24 ёшли камерунлик футболчи бир нечта сабаблар туфайли тўғри келмоқда: Европадаги тажриба, ёш ва унинг маҳорати.

Онана  ҳам "Барса" сафига ўтишни истайди ва бошқа клубларнинг қизиқишига қарамай у трансфер мавсумида каталонияликларнинг таклифини кутишга тайёр. Бироқ "Барса" Нетога харидор топмагунича биронта ҳаракат қилмоқчи эмас.

"Аякс" клуби дарвозабон учун 40 млн евро олишни истайди, бироқ якуний нарх инқироз ва 2022 йилгача бўлган шартнома уни туширади. Онана билан "ПСЖ" ҳам қизиқмоқда.

Ўқилган: 1651
Аякс Барселона Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича