"ПСЖ" Погба учун "Манчестер Юнайтед"га икки футболчиси ва пул таклиф қилди

"Пари Сен-Жермен" жамоаси "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олишга жиддий киришмоқда.

Sports Mole нашрининг хабарига кўра, парижликлар Франция терма жамоаси футболчиси учун Анхель Ди Мария ва Юлиан Дракслерларни қўшиб пул ҳам бермоқчи.

Бундан ташқари, Погба билан "Ювентус", "Реал" Мадрид ҳамда "Интер" клублари ҳам қизиқмоқда.

Ўтган йили "Манчестер Юнайтед" иқтидорли французни € 150 млн эвазига қўйиб юбормоқчи бўлганди.

Бу йил ким кўпроқ пул тўласа ўшанга сотилиш эҳтимоли юқори. 

Ўқилган: 2577
Манчестер Юнайтед Поль Погба ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича