"Ювентус" клуби Сержи Роберто билан қизиқмоқда, "Барселона" уни қўйиб юборишга тайёр

"Ювентус" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Сержи Робертони таклиф қилиш истагида.

Клублар ўзаро алмаштириш имкони бўлган футболчилар рўйхатини бир-бирларига тақдим қилишди.

Sport.es нашрининг маълумот беришича, "Юве"га керак бўладиган футболчилар рўйхатидан 28 ёшли Робертони номзоди тўғри келган, "Барселона" ҳам ўз навбатида уни қўйиб юборишга тайёр.

"Ювентус"да Робертонинг универсаллик қобилиятларига юқори бахо бермоқда. Футболчи ҳимояда ва ўрта чизиқларда ҳам бир нечта йўналиш бўйича ўйнай олиши мумкин.

Катта эҳтимолга кўра, ушбу келишув ўйинчилар билан ўзаро алмашинув жараёнида амалга оширилади. "Юве" ўзининг кўп футболчиларини беришга тайёр, улардан бири – Миралем Пьянич.

Шу билан бирга туринликлар каталонияликлар ярим ҳимоячиси Артурга қизиқмоқда.

Ўқилган: 1839
Барселона Миралем Пьянич Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича