Златан Ибрагимович: Италияга қайтишдан маъно кўрмаяпман

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович айни пайтда Швецида бўлиб турибди ва маҳаллий "Хаммарбю" жамоасида машғулотларни олиб бормоқда.

"Мен албатта, Италиядаги вазиятларни кузатиб боряпман. Футболсиз қийин. Кўпчилик машқ қила олмасдан уйида ўтирибди. Мен эса, бу ерда "Хаммарбю" клубида шуғулланиб турибман. Бунинг учун клуб маъмуриятга раҳмат айтаман.

Ҳозир Италияга қайтишдан фойда йўқ. Ҳамма уйида ўтирибди. Ундан кўра, Швецияда бўп тураман", - дейди Ибрагимович.

Ўқилган: 1184
Златан Ибрагимович

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича