Агар Модрич кетса, Эдегор ёзда "Реал"га қайтиши мумкин

Ҳозирда "Сосьедад" клубида ижара асосида тўп сураётган "Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор мавсум якунланганидан кейин муддатидан олдин Мадрид клубига қайтиши мумкин.

Агар Лука Модрич кетадиган бўлса, 21 ёшли норвегиялик футболчининг ижара шартномаси 2021 йилнинг июнь ойида ўз якунига етсада, "Реал" клуби уни ёзда жамоага қайтириши мумкин.

34 ёшли хорватиялик футболчининг шартномаси 2021 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади.

Маълумотларга кўра, Модричга Дэвид Бекхэмнинг "Интер Майами" клуби даъвогарлик қилмоқда.

Аввалроқ ўйинчи "Милан" клуби билан келишув имзолашга яқин эди, бироқ Звонимар Бобаннинг "россонерилар" футбол бўлими раҳбарлиги лавозимидан кетганидан кейин келишув амалга ошмай қолди.

Ўқилган: 1268
Испания чемпионати Лука Модрич Мартин Эдегор Реал Мадрид Реал Сосьедад

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича