“Локомотив” Ўзбекистон миллий чемпионатларида нечта гол урган?

“Локомотив”нинг Ўзбекистон олий лигасидаги илк мавсуми 2004-йилга тўғри келади.

2004 – 2019 йиллар оралиғида “темирйўлчилар” жами 15 мавсум миллий чемпионатда иштирок эттган бўлиб,  бу йилгиси 16 мавсум ҳисобланади. Шу вақт оралиғида битта кам мавсум ўтказилгани сабаби “Локо” 2010-йил қуйи дивизионга йўл олиб,  2011 йилни биринчи лигада ўтказган.

Қуйида “Локомотив”нинг 2004 – 2019 йиллар мобайнида Ўзбекистон миллий чемпионатида нечта гол урганини келтириб ўтамиз.

2004.  37 гол
2005.  39 гол
2006.  39 гол
2007.  25 гол
2008.  41 гол
2009.  34 гол
2010.  20 гол
2012.  43 гол
2013.  63 гол
2014.  58 гол
2015.  66 гол
2016.  77 гол
2017.  67 гол
2018.  35+23=58 гол
2019.  40 гол

Шунда 15 мавсум ичида “Локо” жами 707та гол урган. Хабарингиз бор,  2018-йилги Суперлига икки босқичда ўтганди,  шу боис голларни алоҳида ҳисобладик.

Энг кўп гол 2016 йилга тўғри келади. “Темирйўлчилар” 77 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишган. Энг кам гол эса 2010-йил урилган бўлиб, атиги 20тани ташкил этган.

2005 ва 2006 йилларда “Локомотив” футболчилари бир хил 39 тадан гол муаллифи бўлишган.  Жамоамиз ўтган йил 40та тўп киритиб иккинчи ўринни эгаллади.  

Бу йилги чемпионатда нечта гол уришини карантиндан кейин давом этадиган ўйинлар давомида билиб борамиз.

Ўқилган: 1343
Локомотив Статистика

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича