"ПСЖ" клуби Килиан Мбаппени текинга қўйиб юборишга тайёр

"ПСЖ" клуби 2022 йили ҳужумчи Килиан Мбаппени текинга қўйиб юборишга тайёр, деб маълумот бермоқда As нашри.

Ўйинчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Манбанинг таъкидлашича, "ПСЖ" спорт директори Леонардо ҳужумчи билан шартнома ҳеч бўлмаганда бир мавсумга узайтирилишига умид қилмоқда. Бироқ бу амалга ошмаса, клуб футболчини кейинги йили ҳам сотмайди ва Мбаппенинг "ПСЖ" клубидан эркин агент мақомида текинга кетишига қўйиб беради.

Аввалги маълумотларга кўра, ҳужумчи билан "Реал" ва "Ливерпуль" клублари қизиқмоқда.

Жорий мавсум Мбаппе Франция чемпионатида 20 та ўйин ўтказиб 18 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1374
Килиан Мбаппе ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича