
Бугун 23 апрель куни бўлиб ўтган УЕФАнинг ижро қўмитаси йиғилишида барча ички чемпионатларнинг якунланиши учун энг охирги муддат эълон қилинди, деб маълумот бермоқда Sport Mediaset нашри.
Манбанинг таъкидлашича, барча ички чемпионатлар 3 август санасига қадар ўйналиб бўлган бўлиши лозим. Футбол федерациялари чемпионатни якунлаш борасидаги режани 27 май кунига қадар тақдим этилиши керак бўлади.
Хабарга кўра, УЕФА чемпионатларни якунлаш учун федерацияларга мини-мусобақалар ёки мавсумни плей-оф кўринишида ўтказишни таклиф қилди. Агар эпидемиологик вазият буни амалга оширишга имкон бермаса, федерация мавсумни муддатидан аввал якунлашга ҳаққи бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Белоруссия олий лигасидан ташқари Европадаги барча чемпионатлар тўхтатилган. ЕЧЛ ва ЕЛ ўйинлари номаълум муддатга қолдирилган.