УЕФА клубларнинг еврокубоклардан спорт принципларига риоя қилган ҳолда чиқиши керак деб ҳисоблайди

УЕФА еврокубокдаги клубларнинг кейинги мавсумга сараланиши спорт принципларига асосланган бўлиши керак деб ҳисоблайди.

Ташкилотнинг ижро қўмитаси чемпионатни муддатидан олдин якунланган тақдирда чемпионлар лигаси ва Европа лигасига чиқадиган жамоалар спорт принципларига асосан чиқиши керак деган қарорга келган, деб маълумот бермоқда Times нашри журналисти Мартин Циглер.

Бу ерда гап жамоаларнинг чемпионат якунланган вақтдаги очколари ҳақида кетмоқда. Агар жамоалар сони тўғри келмаса, ўзаро ўйинларда қўлга киритилган очколар саналади.

Ўқилган: 5069
Европа Лигаси Европа миллий чемпионатлари Европа Чемпионлар лигаси УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича