Санжар Шоаҳмедов икки йил олдинги “Сўғдиёна”га қарши баҳс ҳақида: Жуда қийин ўйин бўлганди

2018 йилнинг 21 апрел куни “Локомотив” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ўша учрашувда иккинчи голни урган Санжар Шоаҳмедов баҳс қандай кечганини ёдга олди.  Маълумки,  ҳозирда Шоаҳмедов оиласи билан Малайзияда истиқомат қиляпти У билан интернет орқали боғландик.

- “Бу учрашувни яхши эслайман.  Жуда қийин ўйин бўлганди.  Эсимда,  биринчи голни Сардор Рашидов урган,  кейин эса унинг тўп узатишидан сўнг мен тўп киритгандим.  Ўша баҳсда ”Сўғдиёна“ жиддий қаршилик кўрсатганини эслай оламан”.

- “Урган голим ҳақида гапирадиган бўлсам,  Сардор Рашидов тўп узатгач дарвозабон билан бирга бир чиқиб бориб гол урганман.  Ўшанда қарши ҳужум жамоамизга фойда келтирганди”.

Шоаҳмедов шунингдек Малайзиядаги ҳолат ҳақида гапирди.

- “Ҳамма жойда бўлгани каби бу йерда ҳам карантин.  Уйдан деярли чиқаётганимиз йўқ.  Фақат зарур бўлсагина кўчага чиқяпман.  Ҳар куни уйда ўзим индивидуал шуғулланиб турибман.  Менимча,  жамоавий машғулотларга кейинроқ киришсак керак”.

- “Буёғига Рамазон ойи ҳам яқинлашиб қолди,  Малайзияда рўзага жуда жиддий қарашади.  Балки рўзадан кейин ўйинларни ўтказишимиз мумкин”,  - дейди фаолиятини “Теренггану” клубида давом эттираётган ярим ҳимоячи.

Манба: "Локомотив" телеграм канали

Ўқилган: 1472
Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича