
УЕФА Европа лигаларининг мавсумни охиригича ўйнаш керак деб ҳисобламоқда.
Бугун, 21 апрель куни УЕФА раҳбарияти видеоконференция орқали ассоциациянинг 55 нафар аъзоси билан боғланиб мавсумни давом эттириш борасида янгиланган маълумотларни тақдим этди. Терма жамоалар, клуб мусобақалари бўйича тақвим бўйича бир нечта усуллар кўриб чиқилди.
Чемпионат ва кубок ўйинларининг охиригача якунлаб қўйиш бўйича қатъий равишда тавсия берилди. Агар биронта лига бекор қилинса, УЕФА улар учун еврокубокларда иштирок этиш учун алоҳида режа тузилиб чиқилади.
Ушбу мавзулар бўйича саволлар пайшанба куни бўладиган УЕФАнинг ижро қўмитаси йиғилишидан кейин эълон қилинади.