Ярим ҳимоячи Месут Ўзил "Арсенал" клуби жорий қилаётган маошни камайтириш дастурига норози эканлигини маълум қилди.

Кеча "тўпчилар" раҳбарияти барча футболчи ва мураббийлар учун маошни 12,5% га қисқартирганларини эълон қилди.

Аммо 31 ёшли германиялик футболчи ва яна икки ўйинчига бу қарор ёқмади.