Роналдо: Эктор Купер деганлари одамни қийнаб юборарди

"Интер" клуби собиқ ҳужумчиси бразилиялик Роналдо "Барселона"га ўтиш арафаси ҳамда Милан жамоасида мураббийлик қилган Эктор Купер ҳақида гапириб ўтди.

"Италияга қарши 1997 йилги учрашувдан кейин менинг тақдирим номаълумлигича қолди. "Интер" билан шартнома имзоламадим. Чунки "Барселона" билан келишиб қўйгандим.

Аммо беш кун ўтиб "Интер"дан менга чиқишди. Шу тариқа менинг Италиядаги ажойиб фаолиятим бошланди.

Эктор Купер деганлари "одаммас" эди. У шунчаки машғулотлардан олдин ўрмонда 3-4 км югуртирарди. Буни ўзича енгил югуриш машулоти дерди.

Негалигини билмадимку, бу қилиғи билан фақат нафрат уйғотарди", - дейди Роналдо.

Ўқилган: 2726
Роналдо Эктор Купер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича