Темурхўжа Абдухолиқов яқин ўтмишнинг бир ўйини ҳақида

ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган мазкур беллашувда Темурхўжа Абдухолиқов гол муаллифи бўлганди. “Локо” ҳужумчиси ўша ўйинни ёдга олди:

- “Бу биз учун сафардаги муҳим баҳс бўлганди.  Чунки жамоамиз гуруҳдан чиқишга ҳаракат қилаётганди.  Адашмасам,  5-тур учрашуви эди.  Бу ўйингача ”Ал Иттиҳод“ билан икки бор дуранг қайд этиб,  ”Сепахон“ни ҳар икки беллашувда мағлуб этгандик.  Шундан сўнг ”Ал Наср“ билан куч синашиш учун Дубайга йўл олгандик”.

- “БААга 8 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида борганмиз.  Агар ғалаба қозонганимизда гуруҳдан чиқишни тўлиқ ҳал қилардик.  Эсимда биринчи бўлиб рақиб жамоа футболчиси ҳисобни очганди.  Кейин биринчи тайм охирларида биз гол урганмиз.  Сервер Жепаров бурчак тўпини амалга оширганидан сўнг тўп Тимур аканинг бошига тегиб менга келиб тушган,  мен эса вазиятдан фойдалангандим.  Гол жуда тез бўлганди”.

- “Иккинчи таймда кўп вазиятларни юзага келтириб,  лекин бошқа гол ура олмагандик.  Ваҳоланки сафарда ”Ал Наср“ни ютишимиз мумкин эди.  Якунда дуранг қайд этилиб гуруҳдан чиқишни ҳар икки жамоа деярли уддалаганди.  Тошкентда бўладиган жавоб баҳсида ютқазмасак бўлди эди.  Жавоб ўйини эса 0: 0 ҳисобида якун топган”.

Манба: "Локомотив" телеграм канали

Ўқилган: 1235
Локомотив Темирхўжа Абдухолиқов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича