Йозеф Блаттер: Мен футболдан Россия туфайли четлатилганим йўқ

ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер ўзининг футболдан четлатилгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Штатлар ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мусобақаси ўтказилиши борасида пора олингани борасидаги гапларни кўтаришда давом этаётгани ҳақида нима дейсиз? Апрель ойининг бошида АҚШ ҳуқуқшунослик вазирлиги томонидан айбловлар ҳақида The New York Times ёзган эди.

- Биласиз, мен бу ҳақидаги суд ишларида гувоҳ бўлиб чиққаним туфайли ажабланганим йўқ. Менинг фикримга кўра, ҳозир Россиядаги ЖЧ борасидаги саволларга қайтиш керак эмас деб ҳисоблайман, айниқса у 2018 йили ўтиб кетгани бўлса. Нимага сиз ўтиб кетган чемпионатга ҳужум қилмоқдасиз?

Алоҳида айтиш керакки, улар айниқса Россиядаги чемпионатга қарши бўлишган ва ҳозир Қатардаги мусобақага унчалик қаршилик қилишмаяпти. Улар Цюрихдаги ФИФА Конгрессида бошлашган. АҚШга нисбатан энди менда ҳеч қандай лол қолдирадиган нарса қолмади.

- Колосков сизни футболдан Россияга қарши бормаганингиз учун четлатишди деб таъкидлади. Бу нуқтаи назарга нима дейсиз?

- Қадрли дўстим Вячеславга шуни айтишим керакки, бундай эмас. Мен футболдан Россия туфайли четлатилганим йўқ. Биз ФИФА президентлигини қўлга киритиш учун интилаётган Платинини тўхтатмоқчи бўлганмиз. Мен эса бунга инлитмас эдим, аҳир мен 2019 йилгача сайланганман. Россиянинг бунга ҳеч қандай муносабати йўқ, у хато қилмоқда, - дейди Блаттер.

Ўқилган: 459
ЖЧ-2018 ЖЧ-2022 Йозеф Блаттер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича