Андрей Канчельскис: Чаловнинг ўрнида бўлганимда "Кристал Пэлас"га ўтган бўлар эдим. ЦСКА ва АПЛ – жуда ҳам турли олам

"Манчестер Юнайтед" ва Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Навбаҳор" клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис ЦСКА ҳужумчиси Федор Чаловнинг "Кристал Пэлас"га трансфери ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Ёзда Федор Чалов ЦСКА клубидан "Кристал Пэлас" клубига ўтиши мумкин эди. У ерда қандай ўйнаган бўлар эди?

- Ушбу Лондон клуби бой анъаналарга эга. Уларни Рой Ходжсон бошқаради, унинг сифатли ўйинчилар мавжуд. Мен Федорнинг ўрнида бўлганимда ушбу трансфернинг амалга ошишига тиришар эдим, аҳир ЦСКА ва АПЛ – умуман турли олам саналади.

Вақтида мен таваккал қилганман, аҳир Донецкда ўзимни яхши ҳис қилаётган эдимку. Менинг икки хонали хонадоним бор эди, менга "Волга" беришди ва мен кунига "МЮ"да олидиганимдан кўп маош олар эдим. Якунда менинг таваккал қилганим ўзини оқлади, - дейди Канчельскис.

Англия клуби Чаловга 2019 йили август ойида таклиф қилган, бироқ ЦСКА рад жавоби билан жавоб қайтарди.

Ўқилган: 1381
Андрей Канчельскис Кристал Пэлас Трансферлар Фёдор Чалов ЦСКА

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича