"Интер" Лаутаро ўрнига беш нафар ҳужумчи вариантини кўриб чиқмоқда

Агар “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес клубни тарк этса, кимни сотиб олишни исташи маълум бўлди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, “Интер” Лаутаро жамоадан кетадиган бўлса, бир қатор номзодларни кўриб чиқади. Булар: Тимо Вернер ( “Лейпциг”), Антони Марсьяль (“Манчестер Юнайтед”), Лука Йович (“Реал”), Виктор Осимҳен (“Лилл”), Пер-Эмерик Обамеянг (“Арсенал”).

Таъкидланишича, “Интер” Вернерни сотиб олиш имконияти катта. Клуб сифат жиҳатидан Лаутаро билан жуда ўхшашлигига ишонади ва улкан имкониятларга эга.

Аввалроқ, “Барселона” Лаутарони сотиб олишни истаётгани ҳақида хабар берилган эди ва унинг ўзи ҳам бу ўтишга қарши эмас.

Ўқилган: 1880
Интер Лаутаро Мартинес Лука Йович Пьер-Эмерик Обамеянг Тимо Вернер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича