"Валенсия" клуби Ла Лига устидан УЕФАга шикоят қилди

"Валенсия" клуби Испания қироллик федерациясининг (RFEF) еврокубокларда жой ажратиш бўйича қилинган таклифдан норози бўлиб қолди.

Клуб УЕФАга расмий шикоят юборди, деб маълумот бермоқда Marca нашри. "Валенсия" клуби RFEF президенти Луис Рубиалеснинг бу каби қарорларни қабул қилишга ваколати йўқ деб ҳисоблайди.

Айни пайтда "Валенсия" клуби Ла Лига мусобақа жадвалининг 7-поғонасида кетмоқда. Агар еврокубоклар жойини тақсимлаш бўйича қарор ўша форматда қабул қилинса, клуб 50 млн еврогача йўқотиши мумкин. Сўнгги икки мавсум ЕЧЛда иштирок этаётган валенсияликлар қарийб 60 млн евро ишлаб олган.

Аввалги маълумотларга кўра, Испания футбол федерацияси чемпионат муддатидан олдин мавсумни якунласа, қайси жамоалар еврокубокларда иштирок этиши борасида йиғилиш ўтказиб қарор қабул қилган. У рўйхатдан чемпионат тўхтатилган пайти топ-4да турган "Барселона", "Реал", "Севилья" ва "Реал Сосьедад" клублари ўрин олган.

Бугун "Атлетико" клуби мусобақада иштирок этиш учун махсус рухсатнома олиши маълум қилинди. УЕФА ЕЧЛнинг 2014 ва 2016 йили финал босқичига чиққанини инобатга олган.

Ўқилган: 3585
Валенсия Европа Чемпионлар лигаси Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича