"Торино" ҳужумчиси Андреа Белотти мавсум якунига кўра бошқа клубга ўтиши мумкин.
Италия терма жамоаси ўйинчиси билан нафақат "Наполи", балки "Манчестер Юнайтед", "Эвертон", "Милан" ва "Фиорентино" каби клублар ҳам қизиқмоқда, деб маълумот бермоқда Tuttosport нашри.
Белоттининг шартномасида 100 млн евро миқдорида товон пули қайд этилган, бироқ ушбу банд фақатгина бошқа давлат клубларига амал қилади.
"Торино" ҳужумчисининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади.
"Манчестер Юнайтед", "Эвертон" ва "Милан" клублари "Торино" ҳужумчиси билан қизиқмоқда
Ўқилган: 2620