
"Брайтон" клуби соҳиби Тони Блум коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз оқибатида дунё футболи ўйинчилари маошининг энг юқори чегарасини жорий қилишга чақирди.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, бу клубларнинг банкрот бўлишини олдини олади.
"Агар бу иш берса, энг юқори чегарани бутун дунёга жорий қилиш керак, Европада – албатта, бироқ буни амалга ошириш жуда ҳам қийин бўлади. Агар лигалар маълум бир келишга эришса, ҳуқуқий томондан муаммолар юзага келиши аниқ ва регламентда ўзгартириш жорий қилиш керак бўлади.
Акс ҳолда ўйинчиларнинг маоши ўсишда давом этади ва клублар учун жуда ҳам катта бўлиб тўлай олмайдиган бўлиб кетади", - дейди Блум.