Азмун билан "Наполи" ва АПЛнинг икки клуби қизиқмоқда

"Зенит" ҳужумчиси Сардор Азмун билан бир неча Европа клублари қизиқмоқда.

Area Napoli нашрининг маълумотига кўра, "Наполи" клуби ҳужумчиси Аркадиуш Миликнинг жамоани тарк этса, 25 ёшли эронлик футболчисининг трансфери билан жиддий қизиқади.

Италия клуби Азмуннинг Европа иттифоқи давлатидан паспорти йўқлиги ўйлантирмаяпти.

Таъкидланишича, "Наполи" клуби трансферни таҳминан 15 млн еврога расмийлаштирмоқчи, бироқ "Зенит" Азмун учун 35 млн евро талаб қилади.

Манбанинг таъкидланишича, Азмун билан "Лестер" ва "Вест Хэм" клублари ҳам қизиқмоқда, ҳамда музокараларни бошлаган. "Эвертон" клубининг ҳам қизиқиши борлиги маълум.

Ушбу мавсум Азмун "Зенит" таркибида 21 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

*****

Ҳамкорларимиздан:

Ҳозир олтин қадрлими ёки бошқа валюта? Буни ўзи билиб кўринг!

Ўқилган: 1748
Вест Хэм Зенит Лестер Наполи Россия чемпионати Трансферлар Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича