“Арсенал” ҳужумчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин

“Арсенал” ҳужумчиси Александр Ляказетт мавсум охирида жамаосини тарк этиши мумкин.

28 ёшли футболчига “Атлетико” клубидан қизиқиш мавжуд. У Диего Костанинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Ляказетт 2017 йили “Лион”дан “Атлетико” жамаосига ўтиши мумкин эди, лекин мадридликлар ФИФА томонидан трансферлар учун запрет олишган.

Ляказетт ушбу мавсум Англия чемпионатида 20 та ўйинда 7 та гол ва 3 та самарали пас берди. Унинг “Арсенал”билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача қадар мўлжалланган.

Ўқилган: 1168
Александр Ляказетт Арсенал Атлетико М

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича