Йозеф Блаттер: ЖЧ-2022 мусобақасини АҚШ ёки Япония ўзида ўтказа олади

ФИФА ташкилотининг собиқ президенти Йозеф Блаттер ЖЧ-2022 мусобақасини қайси давлатлар ўзида ўтказа олиши ҳақида гапириб ўтди.

"АҚШ 2026 йилги ЖЧ ўрнига Қатардан мусобақани тортиб олса бўлади. Бу ахир ракета ишлаб чиқариш эмасми, эплашм мумкин.

Бундан ташқари, Япония ҳам катта футбол форумини ўзида ўтказишга қодир.

Не бахтки, ЖЧ-2022 мусобақада 32 та терма иштирок этади, Жанни Инфантино истагандек 48 та эмас", - дейди Блаттер нимагадир шаъма қилган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги мусобақа 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтиши режа қилинган.

Ўқилган: 1013
ЖЧ-2022 Йозеф Блаттер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича