Россия депутати: Россия Евро-2020 мусобақасини ўтказиш учун назарий жиҳатдан тайёр

Россия давлат думаси депутати Игорь Лебедев Россиянинг бунга керак бўлса, Евро-2020 мусобақасини қабул қилишга тўлиқ тайёр эканлигини билдирди.

"Жаҳон чемпионатидан кейин Россия Европа чемпионатини ҳам қабул қилиш учун тўлиқ тайёр. Бироқ УЕФАнинг ушбу қарорга келишига шубҳа қиламан. Аҳир бу юбилей чемпионат ҳисобланади ва у Европа давлатларида ўтиши керак.

Чемпионатни битта давлатда ўтказилиши нотўғри бўлади. Бошқа мезбон жамоаларнинг ўзида қабул қилмаслиги борасида ҳавф бор? Мусобақагача бир йилдан кўп вақт бор.

Барчамиз ёзда вазиятнинг барқарорлашишига умид қиламиз. Кейинги йилнинг январь ойида барча футбол ўйинлари тўла стадионларда бўлади.

Мен бу гапни пессимист бўлганим учун айтмадим. Мен шунчаки, Италия футбол федерацияси ўз чемпионати борасида шундай башорат қилишаётганини эшитдим. Келинг оптимист бўлайлик, июнь-июль ойларида футбол ўйинларини стадионида бўлади", - дейди Лебедев.

Ўқилган: 1879
Евро-2020 Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича