Жаҳон чемпионатларининг энг яхши тўпурари "Бавария" бош мураббийи ёрдамчиси бўлади

"Бавария" клуби ва Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда мюнхенликларнинг U17 жамоаси устози Мирослав Клозе Ханс-Дитер Фликнинг ёрдамчиси бўлади.

Sport Bild нашрининг маълумотига кўра, мутахассислар 41 ёшли Клозенинг "Бавария" клуби биринчи жамоаси мураббийлар штабига кириши бўйича келишиб олишган.

Энди ушбу келишувга мюнхенликларнинг директори Хасан Салихамиджич розилик бериши лозим.

Ўқилган: 13826
Бавария Жаҳон чемпионати Ханси Флик

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича