Жасурбек Яхшибоев: Беларусда ўзимни кўрсатиб, миллий терма жамоамиздан чақирув олиш ниятидаман

Мавсум бошида Жасурбек Яхшибоев Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клуби сафига кўчиб ўтган эди.

Aйни пайтда Беларус чемпионати дунё бўйича давом еттирилаётган саноқли миллий биринчиликларидан бўлиб турибди. Мазкур чемпионатда энг ёрқин ўйин намойиш этаётган футболчилардан бири эса – ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев саналади.

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти ҳамюртимиз билан суҳбат уюштирди:

– Беларус чемпионатига кўчиб ўтганимнинг асосий сабаби – буерда яхши ўйин кўрсатиб, Европанинг янада кучли лигаларига йўл олишни истайман. Ҳар бир ўйинда гол киритиш, жамоамга ғалабага хисса қўшишда ёрдам беришга уриняпман. Aгар мавсум сўнггига қадар яхши ўйин намойиш етсам, менда ҳам худди “Энергетик”нинг ўтган йилги тўпурари Иля Шкурин каби гранд клубларга ўтиш имкони юзага келишига ишонаман.

Эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам майдонга тушишни, миллий терма жамоа учун ҳам фойдали ўйинчи бўлишни истайман. Миллий жамоада ўйнаш – ҳар қандай футболчи учун орзу саналади. Мен ҳам ҳозирда Беларусда ўзимни кўрсатиб, миллий терма жамоамиздан чақирув олиш ниятидаман, – деди футболчи.

Ўқилган: 871
Легионерларимиз

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича