“Барселона” клуби “Реал Сосьедад” ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

“Барселона” ҳужум чизиғини янада кучайтириш мақсадида турли хил футболчиларни кузатишда давом этмоқда. Бу ҳақда Испания матбуоти хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, “кўканорранглилар” “Реал Сосьедад” ҳужумчиси Александр Исакга қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, “Барса” “Интер”дан Лаутаро Мартинесни олиб кела олмаса, 20 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича таклиф билан чиқади.

Исак ушбу мавсум Испания чемпионатида 27 та ўйинда 7 та гол ва 1 та самарали пас берди.

Ўқилган: 908
Барселона Реал Сосьедад

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича