Одил Аҳмедов сўнгги 10 йил МДҲ давлатларидан чиққан топ-3 ўйинчиларини санаб ўтди

Олдин "Анжи" сафидан тўп сурган "Шанхай СИПГ" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов "Зенит"даги собиқ жамоадоши Олег Шатов ва МДҲдаги сўнгги 10 йилликнинг энг яхши ўйинчилари ҳақида гапириб ўтди.

- Сиз қарши ўйнаган энг кучли футболчи ким?

- Де Брюйне.

- Энг кучли жамоадош?

- Виллиан.

- Тўлиқ шаклда очилмаган энг истеъдодли футболчи ким?

- Шатов. Мен унинг кўпроқ нарсаларга эришади деб ўйлаган эдим. Ундан кўпроқ нарса кутганман.

- Бугунги кундаги энг кучли МДҲ даги футболчи ким?

- Генрих Мхитарян.

- МДҲ давлатларидан чиққан сўнгги 10 йилликнинг энг кучли учта футболчиси ким?

- Мхитарян, Жирков, Дзюба, - дейди Аҳмедов.

Ўқилган: 1193
Артем Дзюба Генрик Мхитарян Легионерларимиз Одил Аҳмедов Шанхай СИПГ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича