"МЮ" ва "Ман Сити" Упамеканога қизиқиш билдирмоқда

“Лейпциг” ҳимоячиси Дайо Упамекано фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашринниг хабарига кўра, франциялик футболчига “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” каби клублар қизиқиш билдирмоқда.

Иккала жамоа ҳам Упамекано билан ёзда шартнома имзолашни истамоқда. Унинг “Лейпциг” билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган, товон пули 60 миллион евро ҳисобланади.

Ўқилган: 768
Манчестер Сити Манчестер Юнайтед РБ Лейпциг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича