ПСЖ клуби “Аякс” дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

“Аякс” дарвозабони Андре Онана фаолиятини “ПСЖ”да давом эттириши мумкин.

Хабар қилинишича, Онана “Аякас”ни тарк этишга тайёр ва фаолиятини бирор-бир топ клубда давом эттирмоқчи.

Унинг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўтган ёзда парижликлар 24 ёшли дарвозабонга қизиқиш билдирган. Кейин “ПСЖ” охир-оқибат Навасни танлаган эди.

Шунингдек, Онанага “Барселона” ва “Челси” каби жамоалардан қизиқиш мавжуд.

Ушбу мавсум Онана Голландия чемпионатида 24 та ўйин ўтказди.

Ўқилган: 1269
Аякс ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича