“Боруссия Д” Торресга қизиқиш билдирмоқда

“Боруссия Д” “Валенсия” ярим ҳимоячиси Ферран Торресга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда испан нашрлари.

Дортмунтликлар футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилади. Торреснинг “кўршапалаклар” билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Торрес ушбу мавсум Испания чемпионатида 25 та ўйинда 4 та гол ва 4 самарли пас берди.

Ўқилган: 1348
Боруссия Д Валенсия Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича