"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов коронавирус туфайли тўхтаб турган мавсумдаги асосий мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.
- Керакли бўлган формага қайтиш учун қанча вақт талаб этилади?
- Ўйлашимча, бир ой атрофида.
- Ушбу мавсум ўзингизнинг олдингизга қандай мақсадларни кўзлагансиз?
- "Ростов" клуби мусобақа жадвалида имкон қадар юқори поғоналарни эгаллаши учун қўлимдан келган барча ишни бажараман. Шахсий мақсадга келадиган бўлсак – Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиш. Ўйлашимча, бунинг учун имкониятларим ҳали қолган.
- Демак тўпурарлар баҳсида Дзюбага етиб олишнинг иложи бор?
- Албатта.
- Айтганча, сиз нима учун пенальтилар тепишни бас қилдингиз? Бу билан голлар сони кўпроқ бўлар эдику...
- Нима учун? "Ростов"да пенальти тепадиган йигитлар бор, тажрибали ўйинчилар тепаверсин.
- Қайси ҳужумчиларга ўхшашни истар эдингиз?
- Ҳеч қайси бирига. Мен ўзим каби бўлишни истайман. Агар сиз кимнинг ўйини менга ёқади демоқчи бўлсангиз, мен Дрогба ва Фернандо Торресни айтган бўлар эдим.
- Тарихдаги қайси ўзбек футболчисини алоҳида таърифлаган бўлар эдингиз?
- Миржалол Қосимов. У бизнинг афсонамиз, - дейди Шомуродов.
Элдор Шомуродов: Россия премьер-лигасининг энг яхши тўпурари бўлмоқчиман
Ўқилган: 2631