Петербург ҳукумати УЕФАни Евро-2020 мусобақасидан воз кечмаслигини маълум қилди

Санкт-Петербург шаҳрининг вице-губернатори Владимир Кириллов шаҳрининг 2021 йилга кўчирилган Евро-2020 мусобақасини ўтказишдан бош тортиш нияти йўқлигини билдирди.

"Санкт-Петербург шаҳри ҳукумати кейинги йили бўладиган Европа чемпионатининг финал босқичини ўзида ўтказишдан бош тортмайди.

Бизнинг шаҳар мусобақа ўтказиш учун юқори даражадаги тайёргарликка эга ва уни ўтказиш учун қизиқмоқда.

Шаҳарнинг Европа биринчилиги ўйинларини қабул қилишга тайёр эканлиги борасидаги тегишли мурожат Санкт-Петербург губернатори Александ Беглов томонидан 30 март куни Россия футбол қўмитаси номидан УЕФАга юборилган", - дейди Кириллов.

Ушбу ҳафта Рим ва Бильбао шаҳарлари коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилга кўчирилган Евро-2020 мусобақаларини ўтказишдан бош тортиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқалган эди.

Ўқилган: 2189
Евро-2020 Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича